...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?


19:29, 28.07.2018 Бу қизиқ
 4 238

Эртага, 29 июль куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақидаги маълумот билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 29 июль куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
          
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +35...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +22...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!