...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда чинни буюмлар ишлаб чиқарувчи йирик корхона очилади


14:55, 19.09.2017 Жамият
 3 259

Чинни идишлар ишлаб чиқаришда маҳаллий ҳом-ашёдан кенг фойдаланиш мўлжалланган.

Хитойнинг “Suzhou Weiji” компанияси Ўзбекистонда чинни буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган йирик комплекс қуришни режалаштирмоқда.
 
Бир неча кун аввал компания раиси Ван Ютао бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, тегишли ташкилотлар билан бу ғоя устида муҳокамалар ўтказди.
 
Хабарларга кўра, томонлар чинни идишлар ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишга келишишган.
 
Учрашув якунига кўра, лойиҳани амалга ошириш ва унга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузиш ҳақида қарор қилинди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Хитой Чинни ишлаб чиқариш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар