...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда бир ҳафтада 44 киши ЙТҲ қурбони бўлди


15:35, 07.08.2018 Жамият
 2 548

Ўтган ҳафтада йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 86171 та қоидабузарлик аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, ўтган ҳафтада – 30 июлдан 5 августгача республикадаги автомобиль йўлларида жами 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
 
Ушбу ҳодисаларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 86171 та қоидабузарлик аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 40362 тасини қўпол қоидабузарлик ташкил этган.
 
Жумладан, 1596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1168 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 11827 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 254 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
 
Шунингдек, транспорт воситаси ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 679 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 908 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15416 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ ЙТҲ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар