...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда бепул каратэ тўгараклари иш бошлади


15:09, 06.07.2018 Спорт
 2 133

Айни пайтда болажонлар учун яна 100 дан ортиқ тўгарак очиш режалаштирилмоқда.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида каратэ Миллий федерациясининг йиғилиши ўтказилган ва унда қисқа фурсатлар ичида мамлакатдаги мактабгача таълим муассасалари бўйлаб бепул каратэ тўгаракларини очиш вазифалари белгилаб берилганди.

Шунга кўра, қисқа вақт ичида Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 80 га яқин мактабгача таълим муассасаларида бепул каратэ тўгараклари иш бошлади. Шунингдек, айни пайтда болажонлар учун яна 100 дан ортиқ тўгарак очиш режалаштирилмоқда.

Айни пайтда ҳудудлардаги МТМларда очилган каратэ тўгараклари:

Тошкент шаҳри – 15 та
Фарғона вилояти – 12 та
Наманган вилояти – 12 та
Андижон вилояти – 10 та
Тошкент вилояти – 10 та
Самарқанд вилояти – 7 та
Хоразм вилояти – 6 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 5 та
Сирдарё вилояти – 4 та.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Каратэ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!