Болажонлар боксчилар иштирокидаги машқларни мароқ билан томоша қилдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатда спорт энг қуйи бўғиндан бошлаб ривожлантирилмоқда. Республикадаги юқори спорт ташкилотларига бу энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган.
Бу борада Миллий олимпия қўмитаси бир қанча спорт федерациялари билан биргаликда турли тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам бу борада кенг қамровли ишлар олиб боряпти.
Ана шундай тадбирлардан бири Юнусобод туманида жойлашган 304 ва 519-мактабгача таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг етакчи чарм қўлқоп усталари Исроил Мадримов, Санжар Турсунов, Маҳмуд Гаипов ва Шунқор Абдурасуловлар иштирокида ўтказилди.
Унда ўзбек бокси юлдузлари жажжи болажонлар билан учрашиб, мулоқотда бўлишди ва мастер-класс намойиш этиб бердилар. Болажонлар боксчилар иштирокидаги машқларни мароқ билан томоша қилдилар.
Тадбир якунида боксчилар Ўзбекистон бокс федерацияси номидан болакайларга эсдалик совғаларини топширишди.

Акмалхон Эшонхонов