...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда бензин нархининг бирдан ошиб кетиши сабаблари маълум қилинди


12:49, 18.01.2018 Жамият
 11 038

Хўш, Ўзбекистонда бензин нархи нима учун бу қадар кескин кўтарилди. Эксперт Акмал Абдураимов бу борадаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

2017 йилнинг 15 ноябридан АИ-80 ва АИ-91 ёнилғи турларининг нархи 40 фоизга ошган эди. Ўзгаришларга кўра, АИ-80 бензин турининг бир литри 3800 сўм, АИ-91 эса 4300 сўм қилиб белгиланганди.
 
Хўш, Ўзбекистонда бензин нархи нима учун бу қадар кескин кўтарилди. Эксперт Акмал Абдураимов ЎзА мухбирига шу ҳақда гапирди.
 
“Жаҳон Банкининг маълумотларига кўра, масалан, Австриядаги нархлар даражаси Венгриядаги нархлардан 1,9 баробар, Венгрия билан Россия 1,3 баробар, Россия билан Ўзбекистон нархлари эса 1,2 баробар фарқ қилади. Ёки Ўзбекистон ва Австриядаги нархларни солиштирсак 2,7 маротаба фарқ қилади, – дейди эксперт. – Шу билан бирга, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида амалга оширилган нархлар сиёсати нархлар даражасини ва нисбатларини бугунги кун учун номутаносиб ҳолга келтириб қўйганини ҳам эътироф этишимиз даркор. Шунинг учун ҳам нархларни аҳолининг тўловга қобилиятига ва корхоналар рақобатбардошлигига таъсирини ҳисобга олиб бу борада ҳам мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этишимиз зарур.
 
Барчани қизиқтирган бензин нархига тўхталадиган бўлсак, ҳозир бензин баҳоси нархлар ошганидан сўнг – 0,52 АҚШ доллари эквивалентида ташкил этаяпти. Ҳозирги нархлар маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятининг энг кам даражадаги иқтисодий фойдалилигини таъминлаш учунгина етарли. Бензин нархлари кўп йиллар мобайнида жуда паст даражада сақланиб келган, яъни қўшниларимиз бозорларида шакллантирилган нархига тўғри келмаслиги, уни четга олиб кетилишига сабаб бўлган. Нефтни қайта ишлаш корхоналарининг зарарлари эса давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинган. Бунинг ўзига яраша иқтисодий ва ижтимоий сабаблари бўлган.
 
Ҳозирги кунда фақатгина Туркманистонда бензин нархи республикамиздагидан пастроқ бўлиб, бир литри 0,28 АҚШ долларига тенг. Қозоғистонда – 0,54 долл., Қирғизистонда – 0,62 долл., Россияда – 0,69 долл., Тожикистонда – 0,75 долл. Ривожланган мамлакатларда бензин нархи биздагидан кўра камида 3 баробар баланд. Масалан, Германияда – 1,61, Буюк Британияда – 1,62, Италияда – 1,83 АҚШ долларига тенг”, дейди эксперт.

Теглар:Бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар