Барча давлатларнинг элчихоналари ўз мамлакатлари фуқаролари ҳақидада маълумот олишга ҳаракат қилмоқда
Интернет тармоғида бу фожианинг видеотасвири ҳам тарқалмоқда. Видеотасвир анча масофадан олинган, лекин айнан шу ҳодиса эканлиги таъкидланмоқда.
Бу фожиа Ақтўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида юз берган. Воқеа жойида вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлигида штаб ва руҳий ёрдам кўрсатиш хизмати ташкил қилинган.
Автобусда 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлгани, уларнинг 5 нафари автобусдан қочиб чиқишга улгургани ҳақида хабарлар бор. Бу тўғрида расмий маълумотлар ўқувчиларга батафсил етказилади. Барча давлатларнинг элчихоналари ўз мамлакатлари фуқаролари ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилмоқда.