Марказий сайлов комиссияси 28 ноябрга қадар овоз берганлар сонини эълон қилди.
24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатидан олдин овоз беришни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Муддатидан аввал овоз бериш 2 декабрга қадар давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълумот беришича, 28 ноябрь ҳолатига кўра жами 41 минг 724 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатидан олдин овоз берган.
Қорақалпоғистон Республикаси – 3529 нафар;
Андижон вилояти – 4151 нафар;
Бухоро вилояти – 4858 нафар;
Жиззах вилояти – 754 нафар;
Навоий вилояти – 2521 нафар;
Наманган вилояти – 2393 нафар;
Самарқанд вилояти – 2315 нафар;
Сирдарё вилояти – 2089 нафар;
Сурхондарё вилояти – 1995 нафар;
Тошкент вилояти – 3724 нафар;
Фарғона вилояти – 3339 нафар;
Хоразм вилояти – 2746 нафар;
Қашқадарё вилояти – 3459 нафар;
Тошкент шаҳри – 3859 нафар.
Муддатидан аввал овоз берганлар сони шу кунгача Бухоро вилоятида юқори кўрсаткичга эга – 4858 нафар, энг кам кўрсаткичли вилоят эса Жиззах бўлиб турибди – 754 нафар.
Муддатидан аввал овоз бериш учун Ўзбекистон ркспубликаси фуқароларидан 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президенти сайловида қатнаша олмаслиги юзасидан сабабларни келтирган ҳолда ёзма ариза билан ўз ҳудудидаги сайлов участкасига мурожаат қилиш талаб этилади.