Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг айрим депутатлари бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан уларнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.
Хусусан, Собитхон Турғунов Наманган вилоятидаги Президент халқ қабулхонасига раҳбар этиб тайинланди. Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Яна бир собиқ депутат Рустам Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтди. Дилфуза Ўролова айни вақтда Сирдарё вилояти хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилаяпти, шунингдек, у вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигида ўтган мажлисда шу йилнинг 14 март куни ўтказиладиган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисини ўтказиш тўғрисида қарор кабул қилинди.