...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда иккинчи жаҳон урушидан буён энг йирик гуманитар инқироз кузатилмоқда


19:58, 11.03.2017 Олам
 3 913

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари айни пайтдаги гуманитар ҳолатга дунё жамоатчилиги эътиборини қаратди.

Бугун, 11 март куни БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайэн дунё 1945 йилдан бери энг йирик гуманитар инқирозни бошидан кечираётгани, Яман, Жанубий Судан, Сомали ва Нигерияда 20 миллиондан ортиқ одам очарчиликдан азият чекаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.
 
“Ўзаро бирдамлик билан ҳаракат қилмасак, бу инсонлар шунчаки, очликдан ўлиши мумкин. Бошқалар эса, касалликдан жон бера бошлайди”, дейди Стивен О'Брайэн.
 
Шу билан бирга, О'Брайэн Яман, Жанубий Судан, Сомали ҳамда Нигерия давлатларига моддий ёрдам бериш таклифини билдирди.
Умида Якубова

 

Теглар:БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!