...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: Нидерландия ҳукумати – "миллатчилик сарқити"


19:43, 11.03.2017 Олам
 3 088

Эрдўған бу фикрга Нидерландия ҳукумати томонидан Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлунинг ушбу мамлакатга боришига таъқиқ қўйилгандан сўнг келганини айтди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Нидерландия хукуматини “миллатчилик сарқити”, “фашистлар”, “қўрқоқлар”, “журъатсиз”лар деб атади. Бу ҳақда «Anadolu» хабар қилмоқда.
 
Бу борада мамлакат раҳбари Истанбулнинг Багджилар туманидаги нутқида тўхталиб ўтган.
 
Эрдўған Нидерландия ҳукумати томонидан Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлунинг ушбу мамлакатга боришига таъқиқ қўйилгандан сўнг шу фикрга келганини
маълум қилди.
 
“Голландия, кўрамиз, бу ишдан кейин сенинг самолётларинг қандай қилиб Туркияга қўнар экан. Мен оддий аҳоли вакиллари эмас, дипломатлар ҳақида гапираяпман. Уларнинг парвози бошқа мавзу”, дейди Туркия раҳбари.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Эрдўган Гитлер раҳбарлик қилган вақт Германия учун намунали президентлик тизими бўлганини ҳам айтган эди. 
Умида Якубова

Теглар:Туркия Голландия Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!