24 ноябрдан бошланган муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари кеча 2 декабрь куни соат 18:00 да ўз якунига етди.
24 ноябрдан бошланган муддатидан аввал овоз бериш жараёнлари кеча 2 декабрь куни соат 18:00 да ўз якунига етди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича Республика матбуот марказининг маълум қилишича, 2 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун муддатидан аввал овоз берганлар сони 117 902 кишини ташкил этган. Сайловчилар берган овозларнинг натижалари 4 декабрдаги сайлов натижаларига қўшиб эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 4 декабрь куни соат 6:00 дан 20:00 га қадар давом этади.