...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған араблар ва турклар душман бўлмаслиги кераклигини айтди


10:45, 03.12.2016 Олам
 2 602

Туркия Руспубликаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳақиқат ўрнига сафсата айтилиб, одамлар душманга айлантирилганини таъкидлади.

Туркия Руспубликаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турклар ва араблар бир-бирига нафрат билан қарашга мажбурланганини айтди. Бунинг учун икки миллатга тарихни турлича сўзлашган, дейди Эрдўған.
 
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги Боязид Йилдирим университети очилишида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Эрдўған ушбу нутқи давомида эътиборини ислом дунёсида олиб борилаётган ўйинларга қаратди. Бу ҳақда “Haber7.com” сайти ёзмоқда.
 
“Маданиятлар тўқнашуви оқибатида мусулмонлар заифлашиб бормоқда. Бизнинг ҳудудларни тор фикрлаш эгаллаб бўлди. Мусулмонларни кучсиз ва заиф бўлишини истаган кимсаларга бу катта имконият бермоқда. Йирик давлатлар олтин, нефть ва бошқа маъданларни қўлга киритиш учун турли сценарийларни ишга солмоқда. Мусулмонларнинг муаммоларини янада чуқурлаштириш учун Ироқ ва Сурияда турли қарама-қаршиликлар келтириб чиқарилди”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
 
Туркларга бошқа, арабларга бошқа тарих айтганлар
 
Ражаб Тойиб Эрдўған дунёни бошқараётган мамлакатларнинг ислом дунёсида уюштираётган ўйинини тушунтириб, араблар ва турклар бир-бирига душманга айланиши учун турли уйдурмалар тўқилганини айтди.
 
“Бизга араблар ҳиёнаткор, деб айтилди, ҳатто, жуда хунук гаплар билан ифодаладилар. Арабларга ҳам турклар улардан фойдаланаётгани айтилган. Ҳақиқат ўрнига сафсата тўқилиб, одамлар душманга айлантирилди. Биринчи жаҳон урушида душманлик уруғлари экилди, Иккинчи жаҳон урушида эса бу душманлик олови янада алангалатилди”, деб қўшиимча қилди Эрдўған.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Турклар Араблар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухиддин
11:38 03.12.2016

Туркия "Руспубликаси" тўғрими?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!