...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайловда бир киши бутун оила номидан овоз бериши мумкинми?


10:28, 03.12.2016 Жамият
 2 894

Сайловда иштирок этиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг конституциявий ҳуқуқидир.

Эртага, 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикасида катта сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
 
Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган бу йилги сайлов жараёнлари, сайловолди ташвиқотлар, партияларнинг фаолияти халқаро мутахассислар, хорижлик кузатувчилар ва сиёсатчилар томонидан юқори баҳоланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро демократик тамойилларга тўла мос ҳолда ўтказилаётгани эътироф этилмоқда.
 
Бир киши бир неча одам учун ёки бутун оила номидан бир одамга овоз бериши мумкинми? Сайловчиларнинг ҳуқуқлари қандай? Бу саволлар эртага сайловга йўл оладиган кўпчиликда туғилаётган бўлса, ажабмас.
 
Конституциямизга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.
 
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тўлиқ кафолатланган. Ҳар бир сайловчининг сайлов жараёнида эркин иштирок этиши учун барча шароитлар яратилган.
 
Юртимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил, тинч-тотув яшамоқдалар. Улар учун сайловга оид ҳужжатлар ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ ва тожик тилларида чоп этилиб, уларнинг эътиборига етказилмоқда.
 
Сайловда иштирок этиш ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг конституциявий ҳуқуқидир.
 
Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Бошқа сайловчилар учун ёки бутун оила номидан бир киши овоз бериши, “бир киши ҳамма учун” қабилида иш тутиши қонунда қатъиян ман этилади.
 
4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов мамлакатнинг эртанги куни ва тараққиёт йўлини белгилаб беради. Сайловда фаол иштирок этиб, ўз номзодимизга, мамлакатимиз келажагига овоз берайлик.
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар