Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари сони жами 10 миллион 766 минг нафарга етди.
Умумтаълим мактабларида 1 960 002 нафар сардорлар ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 387 737 нафар етакчилар фаолият юритмоқда.
Иттифоқ ва “Камалак” болалар ташкилоти тизимида 1 миллион 960 минг нафар Сардорлар Кенгаши аъзолари мавжуд;
Ҳозирда Ёшлар иттифоқи аъзолари 7 миллион 511 минг нафарни, “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари 3 миллион 255 минг нафарни ташкил этиб, жами 10 миллион 766 минг нафар ёшларни бирлаштиришга муваффақ бўлинди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди.
Шу кунга қадар институтда 115 нафар ёшлар 4 ойлик ўқувда, 200 нафар ёшлар 1 ойлик малака ошириш ўқувларида таҳсил олдилар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди;