2018-2019 йилларда Республика бўйича кўплаб маҳалларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ “Обод маҳалла” дастури доирасида 2018-2019 йилларда Республика бўйича 220 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Хусусан, Дастурга тушган маҳаллаларда 112 та маҳалла гузари, 133 та якка хусусий кўп қаватли уйлар, 804 та болалар майдончаси, 49 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси, 93 та ҳаммом, 198 та савдо мажмуаси, 1 та мактаб қурилади.