...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳтож оилаларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатилади


14:04, 28.07.2018 Жамият
 2 160

“Обод маҳалла” жамғармасини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди.

Муҳтож оилаларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилган.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Обод маҳалла” жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Низомга кўра, Жамғарма маблағлари республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
 
Жамғарма маблағлари, жумладан қуйидагилар учун йўналтирилади:
  • ичимлик суви ва оқава суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқариш инфратузилмасини яратиш;
  • маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъмирлаш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;
“Обод маҳалла” дастури доирасида бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Муҳтож оилалар Обод маҳалла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар