Делегация 22-29 август кунлари Пекин ва Шанхай шаҳарларида бўлиши режалаштирилган.
22 август куни Пекин шаҳрида Хитой ёшлари коммунистик иттифоқи ва Бутунхитой ёшлар федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи делегациясини қабул қилди.
Ёшлар иттифоқи делегацияси Хитойда ёшларга оид давлат сиёсатининг бандлик ва тадбиркорлик соҳалари билан яқиндан танишишни мақсад қилган бўлиб, ташриф 29 августга қадар давом этади.
Маълумот учун, ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш тадбиркорлар кенгаши йиғилишида иштирок этиш делегация кун тартибидаги асосий масаладир.