Эркин кураш бўйича мусобақалар 24 августдан бошланади.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 21 август куни Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди.
Спорт мавсумининг энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда.
Аввалроқ, яъни 18 август куни юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон делегациси Францияга етиб борганди.
Шунингдек, бугун, 22 август куни эркин кураш бўйича ташкил топган таркиби ҳам Парижга йўл олди.
Олимжон Ҳикматов ва Александр Недорезовлар бошчилигидаги терма жамоа таркибида Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.
Эркин кураш бўйича мусобақалар 24 августдан бошланади. Унгача эса жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилади.

Акмалхон Эшонхонов