...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзтелеком: 2 миллион қўнғироққа жавоб берилди


19:03, 22.08.2017 Жамият
 3 233

Корхонада бир кеча-кундузда 6 сменада иш ташкил этилган бўлиб, 365 оператор ишлайди.

22 август куни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Ўзбектелеком” АК томонидан ОАВлари учун “Call-center” чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона марказига саёҳат уюштирилди. Бу ҳақда “Ўзтелеком” АК сайтида хабар берилди.
 
Маълумот учун, “Ўзбектелеком” АК “Call-center” операторлари томонидан 2016 йилда 1,770,459 та чақириққа хизмат кўрсатилган бўлса, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу рақам 2,063,304 тани ташкил этди.
 
“Ўзбектелеком” АК “Call-center”и компания абонентлари, давлат ташкилотлари, вазирлик ва йирик компанияларга мурожаатларни қайта ишлаш аутсорсинги бўйича хизмат кўрсатади.
 
“Ўзбектелеком” АКнинг маркетинг ва сотувлар бўйича директори Евгений Вишневскийнинг фикрига кўра, компания бир ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган 120 минг қўнғироқни қабул қилади.
 
“Ўзбектелеком” АК чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона марказида бир кеча-кундузда 6 сменада иш ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда 365 нафар оператор фаолият олиб боради.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзтелеком Call-center 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар