...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда телефон рақамлари 7 белгилидан 9 таликка ўтади


18:26, 31.01.2018 Технология
 9 957

Бу мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади.

Ўзбекистонда телефон рақамлари 9 белгили тизимга ўтади. Бу ҳақда “Ўзтелеком” компанияси Матбуот хизмати ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар қилди. 
 
Бундай тизимга ўтиш тўғрисидаги қарор Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси” талабларига мувофиқ қабул қилинган.
 
Хабарда айтилишича, 2018 йилда телефон рақамлари яна иккитага кўпаяди. Эндиликда аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, бу билан шаҳарлараро рақамларни териш жараёни соддалашади. 
 
“7 белгилиги рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш – давр талаби. Бу мобиль алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади”, дейилади хабарда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзтелеком 9 белгили рақам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!