...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон валюта биржаси валютадаги битимлардан ўз улушини олади


10:28, 06.09.2017 Жамият
 2 916

Валюта биржаси “А” тоифали аъзолари томонидан тузилган шартномалардан улуш олади.

Валюта-конвертация масаласи бугунги кунда Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзуга айланди, қайси даврада ўтирманг суҳбатнинг боши ҳам охири ҳам валютага бориб тақалмоқда.
 
Жисмоний ва юридик шахслар учун валюта айирбошлаш амалиётининг йўлга қўйилгани иқтисодиётга катта ўзгаришга сабаб бўлди.
 
Аввалроқ, Валюта биржаси томонидан хорижий валютанинг сўмга нисбатан қиймати белгиланиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 5 сентябрь куни Ўзбекистон республика валюта биржаси “А” тоифали аъзолари учун маълумот эълон қилди. Бу ҳақда ЎзРВБнинг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон республика валюта биржаси Кузатув кенгашининг 4 сентябрдаги қарорига асосан “ЎзРВБда воситачилик мукофотини (йиғимларни) ундириш тартиби” ва “ЎзРВБда банклараро савдо сессияларини ўтказиш қоидалари”га тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
 
ЎзРВБ ушбу маълумотларни “А” тоифали аъзоларига электрон шаклда тақдим этилишини маълум қилган.
 
Ўзгартиришларга асосан 5 сентябрдан бошлаб, чет эл валютасида амалга оширилган битимлар бўйича воситачилик мукофоти дилерларнинг нетто-муомаласидан 0,1 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланди.
 
Маълумот учун, “А” тоифа — чет эл валютаси билан операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини берувчи тоифа бўлиб, “А” тоифаси бўйича Биржа аъзолари фақат ваколатли банклар бўлиши мумкин.
 
Улуш ундирилиши — жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари ва валюта айирбошлаш жараёнига тегишли эмас.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта биржаси Дилерлик муомаласи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар