...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки ярим ойда 644 миллион АҚШ доллари сотиб олинди


20:34, 15.11.2017 Жамият
 2 855

Ортда қолган 9 ой мобайнида экспорт тушумлари ҳажми 20 фоиздан зиёдга ошган.

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Халқаро пресс-клуб сессиясида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасадди раҳбарлари иштирок этишди. Унда бугунги кунда сўмнинг айирбошлаш курси валюта биржасининг кунлик банклараро савдоларида шаклланаётгани таъкидланди.

Шунингдек, жорий йил сентябрь ойидан буён жисмоний шахслардан 644 миллион, юридик шахслардан 915 миллион АҚШ доллари сотиб олинганлиги айтиб ўтилган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, ўтган вақт давомида аҳолининг миллий валютадаги муддатли банк депозитлари қолдиғи 9 фоизга ўсган.

Марказий банк мутахассисларига кўра, мамлакат миқёсида банкларга сотилаётган валюта қимматликларининг 29 фоизи Тошкент шаҳрида амалга оширилган.

Бу жараён Фарғона вилоятида 11 фоизни, Самарқанд ва Андижонда 9 фоизни ташкил этади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотилаётган хорижий валютанинг 98 фоизи АҚШ долларига тўғри келган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқаро пресс-клуб Валюта биржаси Сўмни айирбошлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар