...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ долларининг курси Валюта биржасида кўтарилди. Сабаб нима?


10:07, 23.09.2017 Жамият
 4 916

22 сентябрь кунги савдоларда 8069 сўм қилиб белгиланди. Курс олдинги кундагига қараганда 3 сўмга қимматлашган.

Бугун валюта-конвертация соҳасида ислоҳотлар амалга оширилиши жараёни тезлашганидан сўнг, хориж валютаси ҳақидаги фикрларга эътибор бироз сусайгандек кўринмоқда. Аҳоли влютани эркин сотмоқда ҳамда валютани халқаро тўлов карточкаларига истаган миқдорда сотиб олмоқда.
 
Ҳуқуқий ҳужжат кучга кирганининг эртаси куни 6 сентябрдан буён валюта биржасидаги савдоларда АҚШ доллари курсининг узлуксиз пасайиши кузатилди.
 
Конвертациянинг эркин амалга оширилишига рухсат берилганидан сўнг биринчи кунги савдоларда АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан курси 10 сўмга қимматлаб, 8110 сўм миқдорида қайд этилган эди. Ушбу миқдор давомий равишда 21 сентябрга қадар пасайишда давом этди. 21 сентябрь кунги савдоларда Валюта биржасидаги курс 8066 сўмни ташкил этди.
 
22 сентябрь куни Валюта биржасидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 8069 сўмни ташкил этди. Бу эса бир кун аввал қайд этилган курсга нисбатан 3 сўмга қимматлаган дегани.
 
Аввалроқ, валюта сотиш ҳажми камлиги сабаб хорижий валюта курси Валюта биржасида тушишда давом этаётгани, курснинг ҳолати фақат давлатга боғлиқ эмаслигини айтиб ўтган эдик.
 
Валюта биржасида валютани сотиш таклифи сезиларли даражада ортгани сабабли АҚШ долларининг курси тушмоқда. Фуқаролар ва экспортчилар валютани сотмоқда  АҚШ долларининг курси ой охирига қадар тушишда давом этишини тахмин қилиш мумкинлиги тахмин қилинган эди.
 
23 сентябрь куни ўтадиган савдолар тахминларимиз қанчалик ўринли ёки ноўрин эканини кўрсатади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Валюта Доллар Валюта биржаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар