Самолёт бортида бўлган 2 нафар кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Греция ОАВ тарқатган хабар кўра, Александруполис халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган “CТ2-К” русумли кичик самолёт маълум вақт ўтгач радар экранларидан ғойиб бўлган.
Греция фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида самолёт Комотини шаҳри яқинидаги Киразли қишлоғи яқинида ҳалокатга учрагани аниқланган.
Самолёт бортида бўлган 2 нафар кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Улар Украина фуқаролари эканлиги айтилмоқда.