...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун доллар курси 8090 сўмга тушди!


19:33, 08.09.2017 Жамият
 6 158

Валюта биржасидаги савдоларда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати икки кундан буён пастлашда давом этмоқда...

Ўтаётган ҳафта янгиликларга бой бўлди. Расмий курснинг қора бозор курси билан тенглашиши, эркин конвертация, чиройли автомобиль рақамлари сотуви — буларнинг барчаси кишиларни янада яхши бўлишига ишонтирмоқда.
 
Одамлар расмий валюта курсининг валюта биржасидаги қиймати, хусусан АҚШ доллари нисбатида, 6 сентябрда 8100 сўмдан 8110 сўмга ошгани, 7 сентябрь куни 8110дан 8096 сўмга, 8 сентябрь куни эса 8096 сўмдан 8090 сўмга тушганини кузатдик.
 
Валюта айирбошлаш шохобчалари аввалгидек тўла эмас, савдолар дастлабки кундаги каби ҳам эмас. Валюта сотиш камайган, сотиб олиш учун эса қимматлик қилади...
 
Бундан ташқари, аҳоли нақдсиз шаклдаги валютани халқаро тўлов карталари орқали олса, хорижга чиқиши зарур. Ҳамма ҳам ёппасига хорижга чиқиб келмаслиги аниқ.
 
Одамларда умид бор, уларда хорижий валютани сотиб олди-ку, эди қайта сотиши аниқ, деган фикрлар ҳам йўқ эмас...
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Доллар Валюта биржаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар