Испания Ла Лигаси таркибида дунёнинг энг кучли клублари ҳисобланган “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” ва “Севилья” жамоалари иштирок этишади.
Маълум бўлишича, Odnoklassniki.ru сайти трансляция борасида Телеспорт компанияси билан келишувга эришишган. Учрашув трансляциялари эса тармоқдаги “Сила” гуруҳида эфирга узатилади.
Трансляцияни узатиш режаси эртадан, яъни 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 15:40 да бошланиши кўзда тутилган. Трансляция стартини “Реал”–“Леванте” учрашуви бошлаб беради.
23:45 да “Барселона”–“Эспаньол” учрашуви “Сила” гуруҳининг 9 сентябрь кундаги трансляцияларини якунлаши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ VKontakte ижтимоий тармоғи ҳам Ла Лига учрашувларининг трансляцисини йўлга қўйганди.
Маълумот учун, Испания Ла Лигаси таркибида дунёнинг энг кучли клублари ҳисобланган “Реал”, “Барселона”, “Атлетико” ва “Севилья” жамоалари иштирок этишади.
Айни вақтда Испания чемпионатида 2-тур учрашувлари тўлиқ якунига етган бўлиб, мусобақа жадвалини 6 очко жамғарган ҳолда “Реал Сосьедад” клуби бошқариб турибди.