...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Ҳиндистон иқтисодий соҳада музокара ўтказди


09:09, 27.03.2017 Жамият
 1 739

Музокаралар чоғида иқтисодий ва бошқа соҳадаги Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

2017 йилнинг 23-25 март кунлари Ўзбекистон-Ҳиндистон вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этиш доирасида Деҳли шаҳрида икки томонлама музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
 
Деҳлида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ҳиндистон Республикасининг Ташқи ишлар Давлат вазири Мобашар Жавад Акбар, Савдо ва саноат вазирлиги Давлат котиби Рита Теотия, “Ҳиндистон-МДҲ” савдо-саноат палатаси Президенти Ражан Мадҳу, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари Ассоциацияси Президенти Сандип Жажодия, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари Федерацияси бош директори Амбика Шарма билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.
 
Музокаралар чоғида иқтисодий ва бошқа соҳадаги аниқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берган ҳолда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Теглар:Ўзбекистон Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар