“Термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга”.
“Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, “қўнғироқлар” билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга, пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. “Бошловчилигингни қилсанг-чи”, деган гапларга шошилманг: термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз, эплолмасам, 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз. Ваъдамнинг устидан чиқсам, ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!”, деб ёзади Даврон Кабулов.
Бу билан Даврон Кабулов нима демоқчи? Бошқа соҳа одами бўла туриб, Самвел Бабаян бош мураббий бўлди-ку, мен ҳам бир уриниб кўрай, демоқчидир, буниси бизга қоронғу.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасида сафарда Сурияга қарши имкониятни бой берганди. Эртага Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилади.