Ушбу битим Ўзбекистоннинг Туркиядаги фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
Ушбу битим Ўзбекистоннинг Туркиядаги фуқаролари ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги фуқаролари бўлган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
Битимга кўра, меҳнат мигрантларини қабул қилувчи давлатнинг ҳудудида иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ишлаши мумкин.
Шунингдек, томонлар ўз мамлакатларидаги миграция оқимларини тартибга солишда ёрдам беришади ва мамлакатларида ноқонуний меҳнат миграциясини тўхтатиш учун ҳамкорлик йўлга қўйишади.
Битимнинг бажарилишига Ўзбекистон томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркия томонидан Меҳнат ва ижтимоий таъминот ва Ички ишлар вазирликлари масъул бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия жиноятга қарши курашиш тўғрисида шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.