...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдуҳакимов: “Ўзбекистонга ўтган йили аслида 2,5 млн турист келмаган”


10:57, 02.05.2018 Жамият
 4 638

Ўзбекистонга ўтган йили аслида қанча турист ташриф буюргани аниқлаштирилди.

“Ҳар бир турист бу – инвестиция”, деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
 
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва имконияти ўзига яраша анча кенг саналади. Шу боис Президент томонидан республикада туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, керакли топшириқлар берилмоқда.
 
Шунга қарамасдан ўтган йили мамлакатнинг туристик салоҳиятида тезкор ўсиш қайд этилмади. Аммо кейинчалик бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари мавжуд эканлиги ойдинлашди.
 
Туризмни ривожалантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар ва уларнинг салмоғи тўғрисида аниқ маълумотларни келтириб ўтди. Бу ҳақда у ўзининг интервьюсида батафсил тўхталган.
 
Абдуҳакимовга кўра, ўтган йили Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг методикасида Ўзбекистонга 2,5 млн нафар турист ташриф буюрган, деб қайд қилинган. Бу эса реал рақамлар эмас. Чунки ушбу халқаро ташкилот мамлакатга келган ҳар қандай хорижликни сайёҳ, деб қабул қилади.
 
Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилинишича, бундай ҳисоблаш усули орқали Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон ёки Россия каби малакатларда сайёҳлар сони ҳисобланади.
 
Бироқ агар вазиятга реалроқ қараладиган бўлса, мамлакатга келган 2,5 млн нафар туристнинг 70-80 фоизи қўшни мамлакатлардан келган меҳмонлар бўлиб чиқади.
 
Тўғри, улар ҳам худди туристлардек декларация ва бошқа талаб қилинадиган меъёрлардан ўтишади. Аммо улар меҳмонхоналарда туришмайди, сафарлари эса асосан ўзларининг қариндошлариникига бир кунлик бўлади.
 
Қўмита раиси шундан келиб чиққан ҳолда ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрган ана шундай ҳақиқий сайёҳлар сони 200 минг киши бўлганини таъкидлади.
 
У статистика маълумотлари қайта кўриб чиқилгани, аниқ рақамлар асосида реал вазифалар белгилаб олинганини ҳам билдириб ўтди.
 
Шу тариқа бу йил туризмдан келадиган реал даромадни ҳисоблаш, инвестициялар, инфратузилмани ривожлантириш бўйича маълум режалар ва рақамларни тўғри қабул қилиш керак бўлади.
 
“Бу йил 350 минг дармадли туристларни жалб қилиш, 2020 йилга қадар бу кўрсаткични 500 мингга етказиш мақсад қилиб қўйилган”, деб маълум қилган Абдуҳакимов.
Темур Назаров

Теглар:туризм сайёҳлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар