...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Мадридга сиғмаган футболчи ваъдасини бажарди


10:49, 02.05.2018 Спорт
 3 000

Хамес ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжуманида: “Агар “Реал”га гол урсам, уни нишонламайман”, деган эди.

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес бугун “Реал”га қарши ўйинда иккинчи голни ўз номига ёздириб қўйди.
 
Хамес ўйиндан аввал ўтказилган матбуот анжуманида: “Агар “Реал”га гол урсам, уни нишонламайман”, деган эди.
 
Ҳа, колумбиялик футболчи собиқ жамоасига урган голидан хурсанд бўлмади ва вадъасига мувофиқ уни нишонламасдан “Реал” мухлисларидан узр сўради.
 
Маълумот учун, Хамес “Бавария”га айнан “Реал”дан ўтган бўлиб, у 2014-2017 йил давомида Мадрид жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди. Асосий таркибда ўрнини топа олмаган футболчи охир-оқибат ўтган йил Германияга йўл олганди.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хамес Родригес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!