Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бўлиб ўтган учрашувлар давомида Томонлар Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни таъминлашга доир долзарб масалалар бўйича позицияларининг бир-бирига мос келиши ёки яқинлигини тасдиқладилар.
Президентлар Марказий Осиё фаровонлигининг асосий омилларидан бири минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланиш эканлигини таъкидладилар.
Томонлар сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар ҳамда Марказий Осиё учун сув-энергетика муаммоларини ҳал этишда мавжуд ва барпо этилаётган гидроэнергетик иншоотлар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
Шу муносабат билан Ўзбекистон томони Тожикистон Республикасида гидротехник иншоотлар, шу жумладан, Роғун гидроэлектр стансиясининг қурилишида умумэътироф этилган халқаро нормалар ва мазкур объектларни қуриш бўйича стандартларга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Давлат раҳбарлари минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда конструктив мулоқот ўрнатишга кўмаклашадиган Марказий Осиё трансчегаравий сув ресурсларидан комплекс тарзда ва самарали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Томонлар Марказий Осиё халқаро экологик форуми (Тошкент, 2018 йил 5-8 июнь) ва 2018-2028 йилларда “Сув барқарор ривожланиш учун” халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференсия (Душанбе, 2018 йил 20-22 июнь) ўтказилишини мамнуният билан келишиб олдилар.

Икром Раҳмон