...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 20 та ГЭС қурилади


17:04, 04.12.2018 Жамият
 3 583

Ўзбекистон ҳар йили 2,8 миллиард кВт/с кўпроқ электроэнергия олишни режалаштиряпти.

Ўзбекистон беш йилда тўртта йирик 30 МВт қувватга эга гидроэлектростанцияни қуриб битказишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Гидроэнергетика соҳасини 2024 йилгача ривожлантириш концепциясида айтилган.
 
Бундан ташқари, республикада 16 та кичик ГЭС қуриш, шунингдек, 21 та ГЭСни модернизация қилиш режалаштирилган.
 
Барча лойиҳаларнинг қиймати Ўзбекистонга – 2,6 миллиард долларга тушади, улардан 600 миллион доллар кредитга олинади.
 
Шу тариқа Ўзбекистон ҳар йили 2,8 миллиард кВт/с кўпроқ электроэнергия олишни режалаштиряпти.
 
“Ўзбекгидроэнерго” тузилмасида 57 та станциялар бўлиб, 9,3 миллиард кВт/с электроэнергия ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ГЭС Концепция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар