Қазишма ишлар давомида археологлар 2100 дан ортиқ артефакт топишган.
Хитойлик археологлар Сичуань провинциясида олиб борилаётган қазишма ишлари вақтида Ғарбий Чжоу сулоласи (милоддан аввалги 1100-771 йиллар) даврига оид 335 та қабрни топишди.
Аммо Сичуан маданий мерос ва археология институти маълум қилишича, қурилаётган янги гидроелэктр станцияси сабабли топилмаларнинг кўп қисми йўқ бўлиб кетиш арафасида. Археологик изланишлар Хуэйлида олиб борилаётган бўлиб, жами 37 минг 500 квадрат метр майдонни эгаллаган.
Таъкидланишича, уезддан унча узоқ бўлмаган жойда Цзиньшацзян дарёсининг қуйи оқимида “Удундэ” номли гидроэлектр станцияси қурилмоқда. Институт берган маълумотларга кўра, ГЭС ишга туширилгач, топилмаларнинг кўп қисми катта эҳтимол билан сув остида қолади ёки қисман вайрон бўлади.
Катталиги бўйича Хитой Халқ Республикасида 4-ўринни эгалловчи “Удундэ” ГЭСи 2019 йил охирида ишга туширилади.
Қазишма ишлари давомида археологлар 2100 дан ортиқ артефакт топишган. Уларнинг орасида кулолчилик, мис, темир ва суяк буюмлар бор. Баъзи буюмлар тадқиқ қилиш учун Хуэйли уезди археология музейига ва провинциянинг маъмурий маркази Чэнду шаҳри музейигага етказилган.

Суннатилла Абдуллаев