Ўзбекистонлик боксчи профессионал фаолиятидаги 13-жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда профессионал фаолиятидаги 13-жангини ўтказди.
Шоҳжаҳон Бруклин шаҳрида WBA International чемпионлик камари учун жангда хитойлик Ванг Жимин билан рингга чиқди.
10 раунд бўлиб ўтган жангда Шоҳжаҳон Эргашевнинг қўли баланд келиб, у рақибини 100:90, 99:91, 100:90 ҳисоблари билан мағлуб этди .
Шоҳжаҳон профессионал фаолиятида илк марта жангни охирги раундгача ўтказди. Боксчи бундан олдинги 12 жангининг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонганди.