Ўзбекистон билан Тожикистоннинг давлат чегаралари 1330 километрдан ортиқ.
Ўшбу учрашув якунига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон икки давлат чегараларини миналардан тозалаш учун ишчи гуруҳ туздилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумти порталида хабар берилган.
Порталда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон ўртасида Душанбедаги музокаралар якунида имзоланган баёнот матни берилган.
“Президентлар инженерлик тўсиқларини хавфсизлантириш учун ўзбек-тожик қўшма ишчи гуруҳини тузишни маъқуллаб, бу ишни 2018-2019 йилларда якунига етказиш кераклигини таъкидлаганлар”, дейилади баёнот матнида.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон билан Тожикистоннинг давлат чегаралари 1330 километрдан ортиқ.
Эслатиб ўтамиз, инженерлик тўсиқлари ва миналар 2001-2002 йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашганда ўрнатилган эди.