...
МЕНЮ
ONLINE TV

Google компанияси вакиллари Тошкентда ўзбеклар билан музокара ўтказди


19:04, 13.03.2018 Жамият
 2 600

Компания вакиллари Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюришди.

Google компанияси вакиллари Тошкентдаги Инҳа университетига келиб, университет вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда универитет ахборот хизмати хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, компания вакиллари университет ходимлари билан IT-мутахассисларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик ва ўқув дастурларини ташкил қилишни келишиб олган.
 
Университет ректори Сарвар Бобохўжаев Google'нинг Туркия, Кавказ ва Марказий Осиёдаги ишлаб чиқувчилари билан ишлаш бўйича раҳбари Бариш Йесугей билан музокара ўтказди.


 
Учрашув давомида томонлар “Google I/O”, “Women Techmakers”, “DevFest”, “Google Launchpad Accelerator” ва шу каби турли хил тадбирларни ўтказиш орқали IT соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қизларни IT-соҳасига жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди.
 
Томонлар ишчи тартибда ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Икром Раҳмон

Теглар:Google Инҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар