...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда


13:51, 21.08.2017 Жамият
 1 661

Қозоғистон Мудофаа вазири Тошкентда расмий ташриф билан бўлди.

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Сакен Жасузақов расмий ташриф билан Тошкентда бўлди.
 
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа  маҳкамалари вакиллари иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда томонлар иккитомонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, минтақа хавфсизлигини таъминлашда самарали ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
 
“Учрашув якунига кўра, ҳарбий таълим йўналишида амалий тадбирларни ўз ичига олган ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди”, деб хабар беради Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Ахборот хизмати.

Манбаанинг таъкидлашича, бундай ҳужжат иккитомонлама ҳамкорлик алоқалари доирасида илк бор имзоланмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар