...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Россияда 4 кишини машинада уриб юборди


13:09, 21.08.2017 Олам
 3 427

ЙТҲ натижасида жабрланганларнинг бири воқеа жойида ҳалок бўлган.

Россияда 19 август куни кечки соат 21:27да  Ўзбекистон фуқароси деб айтилаётган 21 ёшли шахс “Фольксваген Поло” русумли автомобилда йўл ёқасида турган одамларни уриб юборган. Бу ҳақда konkretno.ru нашри хабар берди.
 
Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибтида уч киши жароҳатланган ҳамда бир одам воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Маълумотларга кўра, оқ рангли енгил автомобилни бошқарган ҳайдовчи катта тезликда полиция таъқибидан қочаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги одамларни уриб юборган.
ЙТҲ содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:ЙТҲ Россия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!