Ўтган йили кузда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида имзоланган ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжат расман кучга кирди.
2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хужжат 2017 йил 16 сентабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Шартнома икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ тенглик тамойилига асосланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришга қаратилган.