Қоровулбозор ва Жондор туманлари ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Унда ташкилий масала кўрилди.
Қоровулбозор туманининг собиқ ҳокими Камол Камолов бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига шу пайтга қадар Бухоро вилоят “Ўзагрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Остонов Акмал Анварович Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шу куннинг ўзида Жондор туманида ҳам Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилиб, Жондор тумани ҳокими Барака Сотторович Толипов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.