...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари йўловчиларига Абдулла Қодирий, Лев Толстой, Альбер Камю “ҳамроҳлик” қилади


17:58, 26.02.2018 Жамият
 3 704

Мазкур имконият 2018 йил май ойидан бошлаб йўловчиларга тақдим этилади.

Тез орада Ўзбекистондаги маҳаллий темир йўл поездлари ҳамда самолётларда миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари асосида тайёрланган радиоинсценировкалар ва аудиокитобларни тинглаш мумкин бўлади.
 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мазкур йўналишда келишувга эришган.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида аудиокитобларни парвозни бажариш вақтида ҳаво кемаси саҳнида йўловчиларга намойиш этиладиган медиа-контентга киритиш бўйича иш олиб борилмоқда.
 
Ҳаво кемаларида йўловчиларга тақдим этиладиган медиа-контентга аудиокитоблар 2018 йил май ойидан бошлаб босқичма-босқич киритилиши кўзда тутилмоқда.
 
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан ҳам бу борада тегишли ишлар амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ахборот хизмати.
Фирдавс БЕК

Теглар:адабиёт самолёт поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар