...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари Ўшда чегарадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишади


11:30, 26.10.2016 Жамият
 2 880

1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрган эди.

Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Президент Девони, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбобларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткен, Жалол-Обод ва Ўш вилоятлари вакилларидан иборат делгация билан учрашув ва музокаралар ўтказади, дейилади хабарда.
 
Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
 
Маълумот учун, 1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Андижон шаҳрига ташриф буюрган эди. Учрашув якунларига кўра Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар