Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг 10 кунлик музокаралари муваффақиятли якунланди
Музокаралар доирасида Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлараро чегаранинг энг қийин участкаларида қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари олиб борилди.
Музокаралар якуни бўйича тегишли баёнот имзоланди.
Учрашув ишчан муҳитда ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.