
Топилма Миньцзян ҳамда Цзиньцзян дарёлари бирлашадиган жойдан сув насослари ёрдамида тортиб олинган.
Хазина ичида тангалар, заргарлик буюмлари, қилич, пичоқ кабилар топилган.
Тахминларга кўра, ушбу хазина 1646 йили Мин сулоласи жангариларидан жанубга қочаётган вақтда Чжан Сяньчжун томонидан тушириб қолдирилган.
Тарихий маълумотларга кўра, ушбу йилда содир этилган деҳқонлар қўзғолони вақтида хазиналар ортилган 1000 дан ортиқ қайиқлар сув остига ғарқ бўлган.
Сичуанда қадимий ёдгорликлар ва хазиналарни топиш мақсадида дарёларни қисман қуритиш ишлари шу йилнинг январь ойида бошланган. Кучли сув насослари ёрдамида археологлар дарё остида қазилма ишларини олиб боришгамуваффақ бўлишди. Хазина айнан шу қидирув ишлари чоғида топилди.
Олимларнинг сўзларига қараганда, тилла ва бронзадан тайёрланган буюмлар яхши сақланган. Уларнинг устига ўйиб ишланган ёзувларни бемалол ўқиш мумкин.
Хазина Мин сулоласи (1368-1644 йиллар)га тегишли бўлиб, олимларга айни даврни ўрганишда улкан маълумот манбаи сифатида хизмат қилади.