...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Нива” автомобилини яратган олим вафот этди


15:35, 20.03.2017 Олам
 3 547

Олим “АвтоВАЗ”нинг бошқа моделларини тайёрлашда ҳам иштирок этган.

Бугун, 20 март куни ВАЗ 2121 “Нива” автомобилининг конструктори Петр Прусов 75 ёшида Россиянинг Тольятти шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда “Utro.ru” хабар қилди.
 
Прусовнинг ўлими муносабати билан "АвтоВАЗ" оммавий акциядорлик жамияти президенти Николя Мор олимнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
 
“Петр Михайлович буюк инсон эди. У яратган “Нива” айни дамда ҳам нафақат Россияда, балки чет давлатларида ҳам машҳур”, дейди Мор.
 
Маълумот учун, Прусов 1972 йили ВАЗ-2121 "Нива"нинг етакчи конструктори бўлган. Олим “АвтоВАЗ”нинг бошқа моделларини тайёрлашда ҳам иштирок этган. 1998 – 2003 йилларда у автогигантнинг бош конструтори лавозимида ишлаган.
 
Бу йил машҳур “Нива”нинг ишлаб чиқарила бошланганига 40 йил тўлади.
Умида Якубова
 

Теглар:Петр Михайлович Прусов Нива 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!