...
МЕНЮ
ONLINE TV

Майкл Кейн: "Саноқли кунларим қолди"


15:09, 20.03.2017 Шоу-бизнес
 4 226

"Саноқли кунларим қолганини биламан ва бу мени хавотирга солмоқда, — дейди актёр.

Таниқли актёр, "Оскар" мукофоти лауреати Майкл Кейн умрининг сўнгги кунларини яшаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Индепендент" нашри хабар берди.
 
84 ёшли ветеран актёр айни пайтда саратон касаллиги билан курашиб келмоқда, иккита буйрагидан ҳам айрилган. Унга спиртли ичимликлар ичиш, ширинликлар ейиш ва шўр нарсаларни истеъмол қилиш тақиқланди.
 
"Саноқли кунларим қолганини биламан ва бу мени хавотирга солмоқда, — дейди актёр. — Саратонга қарши курашиш учун барча тақиқларга чидаяпман. Невараларимни кўриш учун 13 килога озишга ҳам рози бўлдим ҳатто".
 
Кейннинг рафиқаси 70 ёшли Шакира унга елкадош бўлиб, ёрдам бермоқда.
 
"Рафиқам бўлмаганда аллақачон ўлиб кетардим, — дейди Кейн. — Бир кунда бир шиша ароқ ичардим ва бир неча қути сигарета чекардим. Энди эса кинолардан тушаётган таклифларга истеъфога чиқдим, деб, рад жавобини беряпман".
Бобур Жалолов

Теглар:Майкл Кейн Кино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!