...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шол бўлиб қолган Стивен Хокинг фазога парвоз қилмоқчи


14:43, 20.03.2017 Олам
 3 062

Олим “мени фазога ҳеч ким олиб кетмайди”, деб ўйлагани, бироқ “Virgin Group”нинг раҳбари Ричард Брэнсон унга парвоз таклифини берганини айтди.

Британиялик физик олим Стивен Хокинг Virgin Galactic компаниясининг ҳаво кемасида фазога учмоқчи. Бу ҳақда у ITV телеканалининг “Good Morning Britain” кўрсатувида берган интервьюсида айтиб ўтди.
 
“Бахт ўзи нима?” мавзусида кетаётган суҳбат чоғида Хокинг яқин келажакда фазога парвоз қилиш истагида эканини билдирган.
 
“3 нафар фарзандим менинг энг катта бахтимдир. Келажакда эса мени бахтли қила оладиган яна бир нарса бу – фазога саёҳат қилишдир. Самога мени ҳеч ким олиб кетмайди, деб ўйлагандим. Бироқ “Virgin Group”нинг раҳбари Ричард Брэнсон менга Virgin Galactic кемасида парвозга таклиф қилди ва мен бу таклифга ўша заҳотиёқ “ҳа” деб жавоб бердим”, дейди Хокинг.
 
Маълумот учун, 1963 йилда шифокорлар 22 ёшли Хокингга амиотрофик склероз ташхиси қўйишган. Ўшанда шифокорлар Хокингда 2-3 йиллик умри қолганини айтишганди. Бироқ уларнинг “башорат”и тўғри бўлиб чиқмади.
 
Шунга қарамай, касаллик тобора ривожланиб борди ва олим бутунлай шол бўлиб қолди.
 
1985 йили у гапириш қобилиятини ҳам бутунлай йўқотди ва нутқ синтезатори орқали суҳбатлашадиган бўлди.
 
1997 йили у барча замонавий техник воситалар, қулайликлар билан жиҳозланган ногиронлар аравачасига ўтирди.
 
Хокинг ушбу аравачани ёноқ қисмидаги мушакка ўрнатилган махсус мимика датчиклари ёрдамида бошқаради. Чунки олим организмидаги ўз иш фаолиятини тўлиқ сақлаб қолган жой айнан оёқ қисмидаги мушакдир.
 
Кўриб турганингиздек, оғир хасталик Хокингга энг аввало ота, кейин эса олим бўлишга ҳам халақит бера олгани йўқ. 2017 йилнинг 8 январида дунё бўйича танилган физик олим Стивен Хокинг 75 ёшни қаршилади.
Умида Якубова

Теглар:Стивен Хокинг Фазо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!