Болаларнинг бир қисми катта дарахтларнинг зарб билан устиларига тушиши туфайли, бошқалари эса дарахт шохлари орасидан сув юзасига чиқолмай, чўкиб нобуд бўлишган.
Гап шундаки, болалар чўмилаётган вақтда кутилмаганда бўрон бошланган. Кучли шамол шаршара четидаги дарахтларни бирма-бир қулатиши оқибатида ўқувчиларнинг аксарияти дарахтлар тагида қолиб кетган. Бу ҳақда “Gulfnews” хабар қилмоқда.
“Бўрон бошланган вақтда улар шаршара остидаги дарёда чўмилаётган эдилар. Шамол бир еча дарахтларни сувга қулатди. Дарахтлар эса болаларни босиб қолди”, дейди ёнғин хавфсилиги хизмати ходими.
Афсуски, 18 нафар мактаб ўқувчиси ўша жойнинг ўзида вафот этган. Шифохонага етиб боргач, яна икки кишининг жони узилган.
Маълум қилишларича, болаларнинг бир қисми катта дарахтларнинг зарб билан устиларига тушиши туфайли, бошқалари эса дарахт шохлари орасидан сув юзасига чиқолмай, чўкиб нобуд бўлишган.
11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб келинган.
Маълумот учун, Кинтампо шаршараси Ганадаги сайёҳлар учун севимли жой саналади.